среда, 8 января 2014 г.

Севара Назархон миллий ифтихоримиз

        Ўзбек миллий қўшиқчилик санъатини джаз йўналиш билан уйғунлаштирган, сеҳрли овоз соҳибаси Севара Назархон ҳақида сўз юритмоқчиман. Қўшиқларини севиб тинглашимиз, аввало, матн сермаънолигидан бўлса, профессионал ижрода эса бошқаларникига ўхшамайдиган овоз одамни ўзига жалб этади. Шунга қарамасдан, С. Назархонни давлатимиздаги марказий миллий байрамларда, танловларда, ўтказиладиган конкурслар ҳайъатларида учратишимиз жуда қийин. Наҳотки, ҳамма жойда пул професионалликдан устун турса... С. Назархон ижодидаги композицияларига маъноли матнлар ишлатилганлиги учун қуйида баъзи бирларининг таҳлили билан ўртоқлашмоқчиман.
1. "Улуғимсан Ватаним". Мухаммад Юсуф шеъри.
Мен дунёни нима қилдим, Ўзинг ёруғ жаҳоним, Ўзимга бек, Ўзим султон, Сен тахти Сулаймоним….
----- // Пай
ғамбарлардан бири бўлган Сулаймон алайҳиссаломни ҳашаматли, улкан тахтда кўп микдордаги жинлар олиб юришган. Ватанимизнинг улуғлиги Сулаймон а.с. яратган давр сингари буюк дейилмокда.//

Сен Х
ўжандсан, Чингизларга дарвозасин очмаган, Темур Малик орқасидан Сирдарёга сакраган,
-----// Темур Малик XIII аср 1-ярмида Х
ўжанд шаҳри (шимолий Тожикистон) ҳокими ва Жалолиддин Мангубердининг саркардаси бўлган. Чингизхоннинг ўғли Чужининг устидан ғолиб келган. Лекин, кейинчалик мўғуллар томонидан ўлдирилган. Оиласи душман қўлига тушмаслиги учун Сирдарёга чўктириб юборган.//

Му
қаннасан қорачиғи Оловларга сачраган, Широқларни кўрган чўпон Чўлиғимсан Ватаним
-----// Хошим ибн Ҳаким Му
қанна 776-783 йилларда араб истилосига қарши бош кўтарган қўзғолончилар бошлиғи бўлган. Ютқазаётганлигини билиб, ўзини оловга ташлаб ёққан. Скифлардан бўлган (грекларда сак) Широқ эса Доро I нинг аскарларига йўл кўрсатаман деб, чўлдан алдаб олиб юриб, адаштирган. Аскарларнинг кўп миқдори очликдан ўлган. //

Ким 
Қашқарни қилди макон, Ким Енасой томонда, Жалолиддин Қурдистонда, Бобуринг Ҳиндистонда, Бу қандай юз қаролиғ деб, Ётарлар зимистонда, Тарқаб кетган тўқсон олти уруғимсан, Ватаним…
-----// Туркий хал
қларнинг кўпчилиги ҳозирда тарқоқ ҳолатда ҳар хил давлатлар ичида жойлашган. Қашқар – Хитойнинг Синьцзян-Уйғур туманида, Енасой (Енисей) - Сибир дарёси атрофида яшаган туркий халқлар. Жалолиддин Мангуберди мўғуллар босқинчилигидан Озорбайжондаги Гянжу шаҳрида чекиниб, (аскар йиғаман деб) юрганида салжуқийлар томонидан ёлланган курд ўлдириб кетган. Бобурнинг дафн этилган жойи аниқ бўлса (Қобул), Ж. Мангуберди ва унинг Ватанини асрайман деб ҳалок бўлган аскарлари эса биз учун ноаниқ, зимистонда ётибди (ётган жойлари нурга тўлсин).//
Қизим деса осмонларга Ғирот бўлиб учгайман. Чамбил юртда Алпомишга Қайлиқ бўлиб тушгайман, Падаркушдан пана қилиб, Улуғбегим қучгайман, Ғичир-ғичир тишимдаги сўлиғимсан Ватаним…
-----// 
Ғирот - Гўрўғлининг отини номи, Чамбил юрт – Сурхондарё тарафлардаги жой достонларда шундай деб аташган. Тарихдаги аянчли ҳолларни ўқиб, баъзи бир тарихий ёмон ватандошларимизга нисбатан нафрат туйғуси уйғонади... Тишни тишга қўйиш эса, ўзгартиришнинг иложи бўлмаган фактни қабул қилганда, яъни сабрли бўлганда бўлади. 

2. Қуёшга қараб оққан сув. Шеър муаллифини билмайман.
….Қандай юзсиз дўстимсан, охлар тўла кўксимда, оҳ уриб кетмайсан нега қуёшга қараб оққан сув. 
Сувингга қўшиб ёшимни, қиблага қаратиб бошимни, ётқизиб кетмайсан нега қуёшга қараб оққан сув. 
Мен кимман мен бир ёлғизман, сув бўйида бир ялпизман, оқизиб кетмайсан нега, қуёшга қараб оққан сув…. 

-----//Ёлғизликда кўп бўлган (қўшиб ёшимни) қолган қиз, тинч оқиб турган сувга ҳавас қилиб, дард ва аламлардан фориғ бўлиб, узоқларга кетмоқчи. Лекин муслима бўлиб кетмоқчи (қиблага қаратиб бошимни).
"Куёшга караб оккан сув" - Қорлик ва музлик билан қопланган жойни масалан, тоғликнинг қайси қисмини, тарафини куёш эритган бўлса, эриб, сув бўлиб ўша тарафга оқади. Бир одам иккинчи бир одамга яхшилик, хомийлик ёки рахнамолик кўрсатган бўлса, шу одам унга томон юради.

3. А он не пришел. слова С. Назархан,
А он не пришёл, красивый и глупенький мальчик
Ай, не хорошо, плачет солнечный зайчик
Ветер поломал в саду вишни переспелые
Ой влюбилась на беду что же я наделала.
-----// Парень играл с чувствами девушки и бросил ее. Вишни переспелые – она была готова к серьезным отношениям. 

Собирала девочка малину, порвала зелёные колготки
У любви две половины, одна бывает сладкой, другая - горькой
Собирала девочка малину, ягоды рассыпала в траве высокой
-----// Малина символизирует страстную любовь. Она хотела романтики, но парень хотел секса и лишил ее девственности (порвала колготки, ягоды рассыпала). Ягоды красного цвета – цвета крови. Цвет “Зеленые” характеризует неспелость, незрелость, в смысле, она еще не опытна в делах сердечных.  

Программани ўзгартирманг

      Табиатдаги ҳар бир тирик организм ўз функциясига эга. Қандай кучга эга бўлишидан қатъий назар: ўлдирувчи, вахшийми ёки яратувчи кучми ҳаммаси табиатнинг ажралмас бир қисми ҳисобланади. Масалан, худди одамлардек бўрилар ҳам ов қилишади, чумолилар меҳнат қилишади, лекин улар бу ишларни инстиктлар асосида қилишса, одамлар онгли равишда бажаришади. Борлиқдаги барча мавжудотлар, нарса ва ҳодисалар Аллоҳнинг иродаси билан бошқарилади. Чумоли ҳеч качон «агар ҳамма кўрганимни тошиб кетмасам эртага оч қоламан » деб ўйламайди. Чунки Яратганнинг ўзи уни ҳар кунги ризқини териб топишига программалаштириб қўйган. Ёки чўпон қўйларини бўғизлаб кетган бўрига нисбатан нафрат кўзи билан қарамайди. Табиатдаги вазифасига кўра ҳар бир мавжудотнинг ўз аураси, энергетикаси бор. Бўри вахший ва ўлдирувчи бўлгани билан бузувчи энергетикага эга эмас. Яна бир мисол тариқасида чўчқани олишимиз мумкин. Гўштининг истеъмол учун бизнинг динда ҳам, христианларда ҳам тақиқланганига ҳар хил версиялар мавжуд. Бу гапнинг илмий исботи асосида эса чўчқанинг табиатдаги функцияси, характери ётади. Унинг вазифаси атроф - муҳитдаги ахлатларни тозалашдир. Бундан унинг организмида лентасимон қурт мавжуд бўлиб, чўчқанинг ичида у билан бирга яшайди. Одам ичак-ошқозон системаси эса бу қуртга мўлжалланмаган. Чўчқанинг ҳаёт тарзи унинг аурасигача, кон, гўштларигача сингийди. Шунинг учун хам чўчқа гўшти ҳаром ҳисобланади.
      Табиат аурасининг бузилиши - бу жонзот ёки ўсимликнинг ривожланишидаги табиийлик одамзод тарафидан зўравонлик билан йўқотилишидир. Яъни, кимёвий моддалар билан товуқни мажбурлаб озиқлантириб, семиртириш ёки олмани кимёвий моддалар билан тез фурсатда катта ва чиройли қилиб етиштиришдир. Масалан, товуқни зўрлаб ўстиргандан у ўзини бахтли ҳис этмайди ва бутун организми билан стрессда ҳаёт кечиради. Товуқдаги стресс уни қон томирларидан тортиб, то патларигача бузувчи энергетикани ишлаб чиқариб ёяди. Натижада аураси бузилган, стрессга бой гўштни ёки олмани еб, одам ўша стрессни маълум бир қисмини ўзига олади. Яратганнинг табиий программасининг ўзгартирилиши акс таъсир сифатида одамдаги қатор касаллликларни вужудга келтиради.

вторник, 7 января 2014 г.

Ўзни англаш зарарли одатлардан халос бўлишга ёрдам беради

Алкоголь ичимликларининг ва тамаки маҳсулотларининг зарари ҳақида том том адабиётлар ёзилган, диссертациялар ёқланган, кўрсатувлар намойиш этилган. Лекин, шунга қарамасдан одамлардаги зарарли одатларни ташлаш оммавий тарзда кечмаяпти. Чунки, ичкиликка ружу қўйганлар ва чекувчилар психологиянинг механик қоидаларини ҳурмат қилишмайди. Агар одам пичоқ билан билмай кесиб қўйган қўли 1 ой мобайнида ҳам тузалмаса, дориларнинг қимматлиги муҳим бўлмай қолади. Қандайин бўлмасин даволаниш ҳаракатига тушиб қолади. Чунки, кесилган яра жой кўз ўнгида намоён бўлиб турибди. Афсуски, ичувчи ва чекувчилар то чириган ўпкасини ёки жигарини қўлларига ушлаб кўрмагунларича зарарли одатлардан қутула олишлари жуда қийин. Бунда улар ҳақиқий материалистларга айланишади. Агар одам учун икки пиёла ароқни ичиб, устидан бир дона сигарета чекиб, бироздан сўнг, жигари ёки ўпкасини қўлига олиб кўриш имкони бўлганида, балки ичувчи ва чекувчилар сони камайган бўлармиди. Лекин, буни ҳеч ҳам иложиси йўқ. Фақат рентгенчиларни ва жаррохларни ҳисобга олмаганда, яъни, вазият оқибатлари мушкул аҳволга келганда ёки охирги манзилга етганда амалга ошириш мумкин.
Хўш, нега одам чекиб, ўз рухиятига зарарли одатни сингдиради? Агар чекувчиларни кузатган бўлсангиз, улар ҳар вақт асабийлашишганида чекиш билан ўзларини овунтиришади. Ҳақиқатда эса улар ўз организмларини захарлашаётган бўлишади. Психологик нуқтаи назардан ҳинд донишманди Ошо чекишни болаликка, беғамликка, маъсулиятсизликка қайтиш деб, тушунтирган. Чунки сигарета она кўкрагини тимсоллаштиради. Чекиш катта бўлиш маъсулиятидан қочишга ва қийинчиликларни унутишга вақтинчалик имкон беради. Бу ҳолат алкоголь ичимликларига ҳам тўғри келади.
Инсон танасидаги барча бузилишлар унинг миясида пайдо булади. Яъни, бирор бир касаллик одам миясида пайдо бўлмай туриб, организмида пайдо бўлмайди. Масалан, чекувчи сигаретани ҳар гал "тортаётганида" у онг ости даражасида "Менга саломатлик (ўпка, қон томирлари, бронхлар ва б.) керак эмас" -деб, жавоб сигналларини бутун организмига узатиб туради. Биринчи мияда қарор ҳосил бўлади, сўнг, аъзолар иш фаолиятига таъсири келиб чикади. Бошқача қилиб айтганда, аввал мия бузилади кейин ўпка чирийди. 
Жигар циррози бошланаётган ичувчи одам тиббиёт олимлари билан китоб орқали ёки юзма-юз сухбатлашиб, ичмасликка қатъий қарор қабул қилдими, демак унинг тузалишига қуйидаги психотренинг ёрдамчи терапиялардан бири бўлиб хизмат қилиши мумкин. Психотренингни бошлашдан аввал одам тузалаётган киши образига табассум ва хотиржамлик билан кириши лозим. Машқ шошилинчда бажарилмасагина, кутилаётган натижа ҳосил бўлади. Ўзига қулай шароитда ўтирган ва кўзлар юмилган ҳолда, жигаридан кечирим сўраши керак. Масалан, бу сўзлар қуйидагича ифодаланади: - "Жигарим, кечир мени. Мен сенга жуда кўп азоблар бердим. Лекин сен ҳар доим менга ёрдам бериб келаяпсан. Мен буни тушундим. Энди сени асрайман, ҳар доим, ҳар вақт соғлом бўлишга интиламан. Мен сени яхши кўраман, жигарим". Сўнг, жигар фаолиятидаги ўзгаришлар: ҳужайраларининг янгиланиши, қон айланиши ва ғуборларнинг аста-секинлик билан йўқолишини кўз олдига тасаввур қилиш керак. Бошида кунига икки маҳалдан 10 дақиқа мобайнида шуғуллансангиз етарли. Танамиздаги барча аъзолар жигар каби ажойиб бўлиб, ўз характерига эга. Яъни кечиримли бўлиш, уларни бирлаштириб туради. Юқоридаги машқни бошқа тана аъзоларига ҳам тадбиқ қилса бўлади.

            Соғ бўлинг. Саломат бўлинг!

Компьютер вирусини қўлда ўчириш

   Агар комьпютер операцион системаси Windows XP га вирус тушиб зарарланганда, уни LIVE-CD сиз ва бошқа ташқи қурилмаларсиз даволаш алгоритми. Бунинг учун компьютер саводхонлиги базавий даражага эга фойдаланувчи ва флешка бўлса етарли. 

Вирусдан касалланиш белгилари:
- рабочий столда 3 та интернетнинг номи тушунарсиз файллари;
- Касперский, Nod32 ва бошқа антивируслар пассив режимда, ўчган;
- флешкани компьютерга қўшганда маълумотлар яширин кўринишда бўлиб қолади;
- флешкага қўшимча папка кўринишли файллар ("папкангиз номи".exe, new folder.exe, "номи тушунарсиз".exe) ёзилиб қолади ва бошқалар.

Алгоритм:
  1. Windows XP  ишчи ҳолатда яъни зарарланган ҳолатда турган вақтда антивирга ёрдачи.reg файлини ишга туширилади. Сўралган окнога ок босилади. файлни юклаш
  2. Виндовсни қайта юклаб, F8 кнопкаси босиб турилади. Чиққан рўйхатдан «Безопасный режим» танланади. Чиққан окнога «Да» деб жавоб берилади.
  3. Қора экранли "Безопасный режим" рабочий столида 3 та интернетнинг номи тушунарсиз файллари ўчирилади.
  4. Вирус яширин қилган ҳамма файл ва папкалар кўриниши керак. Бунинг учун Тотал Коммандер орқали кирилади, ёки Виндовснинг ўзида Мой компьютер очилади. Унда Меню-Сервис (Тепада жойлашган) - Свойство папки - Вид - Скрывать Защищенные и скрывать разрешенные опцияларидан қушчалар олинади. Показывать скрытые файлы и папки га тугмача ўтказилади - ОК деб чикилади. 
  5. Қуйидаги адрес бўйича кириб, 8970.lnk ва бошқа ҳамма файллар учирилади. C:\Documents and Settings\All Users\Главное меню\Программы\Автозагрузка
  6. Қуйидаги адрес буйича кириб, NTUSER.DAT, ntuser.ini, ntuser.dat.LOG файлларидан ташкари хама файллар учирилади. C:\Documents and Settings\User
  7. Куйидаги адрес буйича кириб, хама файллар учирилади. Автозагрузкадаги бошқа дастурларнинг агар керак бўлса чақириб олинаверади. C:\Documents and Settings\User\Главное меню\Программы\Автозагрузка
  8. Қуйидаги адресдаги папка ўчирилади С:\Documents and Settings\User\Local Settings\Temp\
  9. Қуйидаги адресдан c:\WINDOWS\system32\   wuauolts.exe, XP-"рақамлар", msng.exe вирус файллари ўчирилади. 
  10. D дискда program files.exe номли вирус файл ўчирилади. 
  11. Агар бирор бир вирус файли ўчмай қолса, ctrl+alt+del ни босиб, "Диспетчер задач Windows" окносини чиқарамиз. Сўнг, "Процессы" га кириб, ўша файлни белгилаб, окнонинг пастки чап қисмидаги "Завершить процесс" тугмасини босамиз. Энди вирус файли ўчади. 
  12. Виндовсни қайта юклаб, компьютерни антивирусга текширишга берамиз.