среда, 8 января 2014 г.

Программани ўзгартирманг

      Табиатдаги ҳар бир тирик организм ўз функциясига эга. Қандай кучга эга бўлишидан қатъий назар: ўлдирувчи, вахшийми ёки яратувчи кучми ҳаммаси табиатнинг ажралмас бир қисми ҳисобланади. Масалан, худди одамлардек бўрилар ҳам ов қилишади, чумолилар меҳнат қилишади, лекин улар бу ишларни инстиктлар асосида қилишса, одамлар онгли равишда бажаришади. Борлиқдаги барча мавжудотлар, нарса ва ҳодисалар Аллоҳнинг иродаси билан бошқарилади. Чумоли ҳеч качон «агар ҳамма кўрганимни тошиб кетмасам эртага оч қоламан » деб ўйламайди. Чунки Яратганнинг ўзи уни ҳар кунги ризқини териб топишига программалаштириб қўйган. Ёки чўпон қўйларини бўғизлаб кетган бўрига нисбатан нафрат кўзи билан қарамайди. Табиатдаги вазифасига кўра ҳар бир мавжудотнинг ўз аураси, энергетикаси бор. Бўри вахший ва ўлдирувчи бўлгани билан бузувчи энергетикага эга эмас. Яна бир мисол тариқасида чўчқани олишимиз мумкин. Гўштининг истеъмол учун бизнинг динда ҳам, христианларда ҳам тақиқланганига ҳар хил версиялар мавжуд. Бу гапнинг илмий исботи асосида эса чўчқанинг табиатдаги функцияси, характери ётади. Унинг вазифаси атроф - муҳитдаги ахлатларни тозалашдир. Бундан унинг организмида лентасимон қурт мавжуд бўлиб, чўчқанинг ичида у билан бирга яшайди. Одам ичак-ошқозон системаси эса бу қуртга мўлжалланмаган. Чўчқанинг ҳаёт тарзи унинг аурасигача, кон, гўштларигача сингийди. Шунинг учун хам чўчқа гўшти ҳаром ҳисобланади.
      Табиат аурасининг бузилиши - бу жонзот ёки ўсимликнинг ривожланишидаги табиийлик одамзод тарафидан зўравонлик билан йўқотилишидир. Яъни, кимёвий моддалар билан товуқни мажбурлаб озиқлантириб, семиртириш ёки олмани кимёвий моддалар билан тез фурсатда катта ва чиройли қилиб етиштиришдир. Масалан, товуқни зўрлаб ўстиргандан у ўзини бахтли ҳис этмайди ва бутун организми билан стрессда ҳаёт кечиради. Товуқдаги стресс уни қон томирларидан тортиб, то патларигача бузувчи энергетикани ишлаб чиқариб ёяди. Натижада аураси бузилган, стрессга бой гўштни ёки олмани еб, одам ўша стрессни маълум бир қисмини ўзига олади. Яратганнинг табиий программасининг ўзгартирилиши акс таъсир сифатида одамдаги қатор касаллликларни вужудга келтиради.

1 комментарий:

  1. Юз фоиз қўшиламан. Афсуски, кўп муаммолар "ўзлик"дан воз кечиш натижасида келиб чиқмоқда. Бунда нафақат жисмоний касалликлар, балки руҳий, ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг илдизи яширинган.

    ОтветитьУдалить