Алкоголь ичимликларининг ва тамаки
маҳсулотларининг зарари ҳақида
том том адабиётлар ёзилган, диссертациялар ёқланган, кўрсатувлар намойиш этилган. Лекин, шунга қарамасдан одамлардаги зарарли одатларни
ташлаш оммавий тарзда кечмаяпти. Чунки, ичкиликка ружу қўйганлар ва чекувчилар психологиянинг механик қоидаларини ҳурмат қилишмайди. Агар одам
пичоқ билан билмай кесиб қўйган қўли 1 ой мобайнида ҳам тузалмаса, дориларнинг
қимматлиги муҳим бўлмай қолади. Қандайин бўлмасин даволаниш ҳаракатига тушиб
қолади. Чунки, кесилган яра жой кўз ўнгида намоён бўлиб турибди. Афсуски,
ичувчи ва чекувчилар то чириган ўпкасини ёки жигарини қўлларига ушлаб
кўрмагунларича зарарли одатлардан қутула олишлари жуда қийин. Бунда улар
ҳақиқий материалистларга айланишади. Агар одам учун икки пиёла ароқни ичиб, устидан бир дона сигарета чекиб, бироздан сўнг, жигари ёки ўпкасини қўлига олиб кўриш имкони
бўлганида, балки ичувчи ва чекувчилар сони камайган бўлармиди. Лекин, буни ҳеч
ҳам иложиси йўқ. Фақат рентгенчиларни ва жаррохларни ҳисобга олмаганда, яъни, вазият оқибатлари мушкул аҳволга келганда ёки охирги манзилга етганда амалга
ошириш мумкин.
Хўш, нега одам чекиб, ўз рухиятига зарарли одатни сингдиради? Агар
чекувчиларни кузатган бўлсангиз, улар ҳар вақт асабийлашишганида чекиш билан
ўзларини овунтиришади. Ҳақиқатда эса улар ўз организмларини захарлашаётган
бўлишади. Психологик нуқтаи назардан ҳинд донишманди Ошо чекишни болаликка,
беғамликка, маъсулиятсизликка қайтиш деб, тушунтирган. Чунки сигарета она
кўкрагини тимсоллаштиради. Чекиш катта бўлиш маъсулиятидан қочишга ва
қийинчиликларни унутишга вақтинчалик имкон беради. Бу ҳолат алкоголь
ичимликларига ҳам тўғри келади.
Инсон
танасидаги барча бузилишлар унинг миясида пайдо булади. Яъни, бирор бир касаллик одам миясида пайдо
бўлмай туриб, организмида пайдо бўлмайди. Масалан, чекувчи сигаретани ҳар гал "тортаётганида" у онг ости даражасида
"Менга саломатлик (ўпка, қон томирлари, бронхлар ва б.) керак эмас" -деб, жавоб сигналларини бутун организмига узатиб туради. Биринчи мияда қарор ҳосил бўлади, сўнг, аъзолар иш фаолиятига таъсири келиб
чикади. Бошқача қилиб айтганда, аввал мия бузилади
кейин ўпка
чирийди.
Жигар
циррози бошланаётган ичувчи одам тиббиёт олимлари билан китоб орқали ёки
юзма-юз сухбатлашиб, ичмасликка қатъий қарор қабул қилдими, демак унинг
тузалишига қуйидаги психотренинг ёрдамчи терапиялардан бири бўлиб хизмат қилиши
мумкин. Психотренингни бошлашдан аввал одам тузалаётган киши образига табассум ва
хотиржамлик билан кириши лозим. Машқ шошилинчда бажарилмасагина, кутилаётган натижа
ҳосил бўлади. Ўзига қулай шароитда ўтирган ва кўзлар юмилган ҳолда, жигаридан
кечирим сўраши керак. Масалан, бу сўзлар қуйидагича ифодаланади: - "Жигарим,
кечир мени. Мен сенга жуда кўп азоблар бердим. Лекин сен ҳар доим менга ёрдам
бериб келаяпсан. Мен буни тушундим. Энди сени асрайман, ҳар доим, ҳар вақт
соғлом бўлишга интиламан. Мен сени яхши кўраман, жигарим". Сўнг, жигар
фаолиятидаги ўзгаришлар: ҳужайраларининг янгиланиши, қон айланиши ва
ғуборларнинг аста-секинлик билан йўқолишини кўз олдига тасаввур қилиш керак.
Бошида кунига икки маҳалдан 10 дақиқа мобайнида шуғуллансангиз етарли.
Танамиздаги барча аъзолар жигар каби ажойиб бўлиб, ўз характерига эга. Яъни
кечиримли бўлиш, уларни бирлаштириб туради. Юқоридаги машқни бошқа тана
аъзоларига ҳам тадбиқ қилса бўлади.
Соғ бўлинг. Саломат бўлинг!
Комментариев нет:
Отправить комментарий